Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди
Тошкент шаҳрида 18 август куни коронавирусга чалинган икки нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Яшнобод туманида яшаган 60 ёшли Д.П. (аёл) ҳамда Учтепа туманида яшаган 52 ёшли А.Э. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 240 нафарга етди. Умумий касалланиш ҳолатлари 36 100 тани ташкил этган, 31 580 нафар бемор коронавирусдан соғайган.