Ёшлар иттифоқи биноси олдида очлик эълон қилмоқчи бўлган тадбиркор ташкилотдан пулини ундириб олди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқидан «Жиззах реал қурилиш таъмир» корхонаси раҳбари тадбиркор Шуҳрат Сотволдиев инвесторлардан тўлиқ ҳақини олди. Бу ҳақда Ёшлар Иттифоқи матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Kun.uz»

Аввалроқ «Jizzax real qurilish ta’mir» корхонаси раҳбари Шуҳрат Сотволдиев ҳақини 1,5 йилдан бери ола олмай келган, 11 декабрь куни очиқ хат билан чиқиб, 15 декабрда Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши биноси олдида очлик эълон қилмоқчи эканини маълум қилганди.

Қайд этилишича, «Ёшлар қурилиш инвест» ҳамда «Jizzax Real qurilish ta’mir» корхоналари ўртасида  келишув битими имзоланган. Янги битимга кўра, тадбиркорнинг харажатлари 14  миллиард 300 миллион сўм эмас 11 миллиард 400 миллион сўмга туширилган. Ушбу битимга биноан 3 миллиард 600 миллион сўм тўланмай келган. Келишувга кўра, тадбиркор инвесторлар  3 миллиард 600 миллион сўмни тўлаб берган.

Шунингдек, «Jizzax Real qurilish ta’mir» корхонаси раҳбари Шуҳрат Сотволдиев берган интервьюсида инвесторлардан ўз ҳақини олганини тасдиқлаган ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашига ҳеч қандай эътирози йўқлигини маълум қилган.

Аввалроқ Ёшлар иттифоқидан 9 млрд сўм ҳақини ололмаётган қурувчи Марказий кенгаш биноси олдида очлик эълон қилмоқчи бўлгани ва Ёшлар иттифоқи қурувчининг ҳақини бермаётгани хабар қилинганди.

Янгиликлар