Жиззахда 2 ёшли фарзандини заҳарлаб, 8 ёшли ўгай ўғлини мунтазам қийнаб келган отага жиноят иши қўзғатилди

Жиззах вилояти Фориш тумани «Қизилқум» маҳалласида истиқомат қилувчи 2 ёшли М.М. ҳашаротларга қарши қўлланиладиган «Нурель» кимёвий воситасидан заҳарлангани боис туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Бу ҳақда «Postda» нашри хабар бермоқда.

Олиб борилган терговга қадар текшириш давомида жабрланувчи М.М.ни отаси — Наманган вилояти Чуст туманида доимий рўйхатда турувчи, Фориш туманининг «Қизилқум» маҳалласига деҳқончилик қиладиган, 1978 йилда туғилган М.И. заҳарлаганлиги аниқланган.

Шунингдек, М.И. шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи Ш.М.нинг 8 ёшли фарзанди М.Ж.ни ҳам мунтазам равишда қийнаб, дўппослаб, ҳақоратлаб келган. Хусусан, 2020 йилнинг март ойида М.Ж.нинг устига қайноқ сув сепиб, куйиш жароҳати етказган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ 2 ярим ёшли болани уриб ўлдирган Миллий гвардия ходими 19 йилга озодликдан маҳрум қилингани ҳамда Бухорода қайнатасининг фоҳишаликда айблаб, доимий зулмларига чидолмаган келин устига бензин сепиб, ўзини ёқиб юбориши оқибатида вафот этгани ҳақида ҳабар қилинганди.

Янгиликлар