Қўқонда «Ҳизб ут-Таҳрир»нинг яширин гуруҳи аъзолари қўлга олинди
Қўқон шаҳрида «Ҳизб ут-Таҳрир» экстремистик ташкилотининг фаолиятига дахлдор яширин гуруҳ аъзолари фош этилди. Бу ҳақда ДXX Фарғона вилояти бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, аввал судланган, 1962 йилда туғилган шахс бошчилигидаги 5 нафар аъзодан иборат гуруҳ аниқланган. Гуруҳ раҳбари 2000–2019 йилларда «Ҳизб ут-Таҳрир» фаолиятида қатнашгани учун озодликдан маҳрум этилган бўлган.
2024–2025 йилларда гуруҳ аъзолари Қўқон шаҳридаги чойхона ва ошхоналарда тўпланиб, ташкилот ғояларини тарқатиш, халифаликни тиклашга чақирувчи материалларни муҳокама қилиш билан шуғуллангани айтилмоқда.
Шунингдек, улар Telegram’даги ёпиқ канал орқали ташкилотга оид ақидапараст материаллар билан танишиб боpган.
Гуруҳ аъзоларидан бири 2024 йил апрелида 23 йиллик жазо муддатини ўтаб озодликка чиққан, яна бири эса аввал фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этгани учун жазо ўтаган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси (Конституциявий тузумга тажовуз), 244¹-моддаси (Жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материалларни тарқатиш) ва 244²-моддаси (Экстремистик ташкилотларда иштирок этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.