Тошкентда Damas иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Янгиҳаёт туманида 7 июль куни Damas иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Қайд қилинишича, ҳодиса соат 12:30 ларда 4P21 йўлининг Жалойир маҳалласи яқинида юз берган.
Ҳайдовчи С.I. бошқарувидаги Damas ҳаракатсиз турган FREHAUF TF34 ярим тиркамали юк автомобилига бориб урилган. Тўқнашув оқибатида Damas ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.