Тошкентда нон нархи ошди

Тошкент шаҳрида қолипли нон («буханка») нархи ошди.

Шу пайтгача қолипли нон 2800 сўмдан сотилаётган эди. Ҳозирда эса у 200 сўмга қимматлаб, ноннинг нархи 3000 сўмга етган.

Нон ишлаб чиқарувчиларнинг айтишича, нарх ошишига коммунал хизматлар ва бошқа тўловларнинг ошгани сабаб бўлмоқда.

Янгиликлар