«Халқ банки»нинг Ховос филиалида қарийб 4 млрд сўм талон-торож қилингани аниқланди

ДХХ хизматнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан акциядорлик тижорат «Халқ банки»нинг Ички аудит ҳамда Ички назорат ва комплаенс департаментлари мутахассислари ҳамкорлигида ўтказилган текширувлар натижасида, мазкур банкнинг Сирдарё вилояти Ховос филиалида ноқонуний ҳолат аниқланганини маълум қилди.

Таъкидланишича, 2020–2023 йиллар давомида қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириш ва (ёки) бирон-бир ҳужжат расмийлаштирмасдан ҳамда сохта маълумотлардан фойдаланган ҳолда жами 3 миллиард 828 миллион 400 минг сўм миқдоридаги бюджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.

Ҳолат юзасидан ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, банкнинг Ховос филиали бир нафар масъул ходимига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Янгиликлар