Ишончли қурувчи компанияси томонидан нуфузли ҳудудда барпо этилаётган орзунгиздаги хонадонларни харид қилиш янада осонлашди

Ишончли қурувчи компанияси томонидан нуфузли ҳудудда барпо этилаётган орзунгиздаги хонадонларни харид қилиш янада осонлашди!

«NRG» компанияси Ўзбекистонда илк маротаба, қурилаётган уй-жой мажмуаларида, кадастр ҳужжатларини расмийлаштиргунга қадар, ипотека кредити орқали хонадон сотиб олиш имкониятини эълон қилади. Ҳозирги вақтда аксарият банклар янги бунёд этилган мажмуалардаги хонадонлар учун кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирдагина ипотека кредитини ажратишса, «NRG» компанияси янги қурилаётган турар жой мажмуаларида янги қоидалар бўйича уй сотиб олиш учун ноёб имкониятни тақдим етади. Бу ноёб таклиф янги хонадон хариди ниятида юрган кўпчилик оилаларга қулай имконият яратади.

Ҳеч кимга сир эмаски, қурилиш жараёни олиб борилаётган босқичда ҳар бир квадрат метр учун нархлар объект қуриб битказилгандан кейингига қараганда арзонроқ. Қурилиш ишлари битгандан сўнг нархлар сезиларли кўтарилишини инобатга олсак, кўчмас мулкни эртароқ сотиб олиш кўплаб фойда қилишни мўлжаллаган инсонлар учун жуда жозибадор ҳисобланади. Aммо яқин вақтгача бирорта ҳам банк қурилаётган иншоотдан уй сотиб олиш учун ипотека кредитини ажратмаган. «NRG» нафақат ўзининг турар жой мажмуалари билан пойтахт қиёфасини, балки ипотека кредитлаш тушунчаларини ҳам ўзгартирмоқда.

«NRG» билан «Ипак Йўли» АИТБ ўзаро ишонч ва ҳурмат даражаси янги босқичга кўтарилиши учун етарли вақт давомида ҳамкорлик қилиб келмоқдалар. 2020 йил 12 ноябрда «NRG» ва «Ипак Йўли» АИТБ ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди, бу ипотека кредитлашда янги босқични очади.

Шартлар жуда оддий ва шу билан бирга истиқболли «NRG» мижозлари учун фойдали.

Ҳар бир инсон «NRG» турар-жой мажмуаларидан йиллик ставкаси 19,9% бўлган, 10 йилгача муддатга ипотека кредити олиши учун мурожаат қилиши мумкин. Дастлабки тўлов хонадон умумий нархининг камида 25% ташкил қилиши керак. Ипотека кредити мурожаатини кўриб чиқиш муддати беш иш кунидан ошмайди. Диққатни жалб қиладиган энг қизиқ ҳолат шуки, харид шартномаси тузилган пайтдан бошлаб кадастр ҳужжатлари расмийлаштиргунга қадар, қурувчи компаниясининг ўзи гаров тақдим қилувчи кафил сифатида бўлади. Янги хонадон сотиб олиш учун бундай қулай шарт-шароитларни фақат «NRG» каби шижоатли ва ишончли компания тақдим этиши мумкин.

Тўлиқ маълумот учун бизнинг савдо бўлимларимизга марҳамат!

Манзил:

«NRG» Oybek турар жой мажмуаси қошидаги савдо бўлими. Ойбек кўчаси 38A. AVALON бизнес маркази

«NRG» Mirzo Ulug’bek турар жой мажмуаси қошидаги савдо бўлими. Саирам кўчаси 26, Мўлжал «British School»

Телефон: 1060

Реклама ҳуқуқи асосида

Янгиликлар