Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида янги фонд ташкил қилинади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида онкогемотологик ва даволаш мураккаб бўлган касалликларга чалинган беморларни даволашга кўмаклашиш учун жамғарма ташкил этилмоқда.
Маълум қилинишича, фонд тиббий ускуна ва дори-дармонларни, реактивларни сотиб олади ва операция учун хориждан мутахассисларни таклиф қилади.
Қайд этилишича, 8 апрель куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан бу ҳақда қарор қабул қилинган.
Таъкидланишича, жамғарма маблағлари давлат бюджетига тушадиган тамаки маҳсулотларига қўйилган акциз солиғи суммасининг 7 фоизидан ва жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини банкларга омонат сифатида жойлаштириш ҳамда аҳоли ва компаниялар томонидан хайрия қилинган маблағлар ҳисобига шакллантирилади.
Ушбу маблағлар ускуна ва дори-дармон воситалари, тиббий буюмлар, лаборатория реактивлари ва бошқа сарф-ҳаражатларга ишлатилади.
Шунингдек, жамғарма маблағлари хориждан мураккаб операцияларни ўтказиш ва ташхис қўйиш учун таклиф қилинадиган мутахассислар харажатларини қоплаш учун ҳам сарфланади.