Кун қаҳрамони: модель Анна Валеева
Анна Валеевани «Tabloid» кун қаҳрамони сифатида эълон қилди.
Анна Валеева ҳозирда 24 ёшда. У — профессионал модель. Анна 6 йилдан бери чет элда ишлайди. Шунингдек, дунё бўйлаб сайр қилишни, саёҳати давомида янги мамлакатлар, одамлар ва турфа маданиятлар билан танишишни хуш кўради.
У касби тақозоси билан турли хил спорт турлари, психология, шунингдек, овқатланишга доир мавзуларга тез-тез тўқнаш келади. «Мен ўзим учун йогани танладим ва ҳар қандай диетадан воз кечишни тарғиб қиламан», — таъкидлайди Анна.
«Мен, овқатланиш рационининг бузилиши билан курашган одам сифатида, ўз тажрибаларимни янги иш бошлаган моделлар билан бўлишишни жуда муҳим деб биламан. Нималарга эътиборли бўлишни бошқаларга ҳам айтиб берсам, шунда ҳеч ким менинг хатоларимни такрорламайди», — дейди Анна.
Аннанинг сўзларига кўра, модель сифатида ишлаш нафақат жисмоний, балки психологик жиҳатдан ҳам катта куч талаб этади, шунинг учун моделлик касбини танлаганлар ўз аҳволини диққат билан кузатиб бориши керак. Агар ўзида қандайдир ўзгариш сезса, иккиланмасдан психологдан ёрдам сўраши лозим.
Шунингдек, Анна Россия ҳукумати ҳузуридаги Молия университетининг 4-босқич талабаси экани, лекин келажакда бу соҳада фаолият юритиши аниқ эмаслигини айтиб ўтган.
«Мен ўз ҳаётимни ижтимоий тармоқларда баҳам кўришни ёқтирмайман. Бир вақтлар блог юритиб кўрмоқчи эдим. Лекин камералар ва ‘бегона кўзлар’дан узоқроқда бўлишни, шусиз ҳам ўзимдан бирор нарса қолдира олишимни англадим», — дейди модель.