Наманган ИИО профилактика инспектори лавозимларига танлов асосида қабул қилинган ходимлар учун масофавий ўқиш ташкил этилди
Наманган вилояти ички ишлар органларининг профилактика инспектори лавозимларига тўғридан-тўғри танлов асосида қабул қилинган ходимларнинг хизмат фаолиятига оид ҳуқуқий ва касбий билимларини ошириш бўйича масофавий ўқиш ташкил этилмоқда.
Маълум қилинишича, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг Наманган филиалида 8 август куни вилоят Кадрлар ва Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари, шаҳар-туманлардаги масъул ходимлар иштирокида вилояти ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларига тўғридан-тўғри танлов асосида хизматга қабул қилинган профилактика инспекторларида ички ишлар органлари фаолияти бўйича тушунчаларини шакллантириш мақсадида масофавий ўқув курсларига 10 август кунидан старт берилиши юзасидан семинар йиғилиши бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилиш давомида масофавий таълимнинг ўзига хос жиҳатлари, Вазирлик Малака ошириш институтининг «mt.ipkmvd.uz» сайти орқали тизимга кириш тартиб-қоидалари, амалиёт билан боғлиқ томонлари, давомийлик муддати икки ой этиб белгиланганлиги ҳамда ёш ходимлар ўз хизмат жойларида хизматдан ажралмаган ҳолда ташкиллаштирилиши бўйича талаблар тушунтириб ўтилди.
Ўқув курсларига жалб этилаётган ходимларнинг ўз хизмат жойларида, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, тасдиқланган режа асосида машғулотларда иштирок этишларини кунлик назорат қилиш масалалари келишиб олинди, дейилади хабарда.