Ўзбекистонда 1 100 нафарга яқин фуқаро коронавирусдан тузалди

Ўзбекистонда 11 август соат 23:30 ҳолатига кўра, яна 1 098 нафар коронавирус инфекциясидан даволанаётган бемор соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, беморларнинг 781 нафари Тошкент шаҳрида, 205 нафари Тошкент вилоятида, 35 нафари Самарқанд вилоятида, 18 нафари Қашқадарё вилоятида, 17 нафари Андижон вилоятида, 10 нафардан Бухоро, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида, 9 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Фарғона вилоятида коронавирусдан тузалган.

Айни пайтда мамлакатда 24 090 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 75 фоизни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 983 нафарни ташкил этмоқда.

Янгиликлар