Ўзбекистонда спорт тури бўйича ижодий имтиҳонлар вилоятлар кесимида қачон ўтказилиши маълум қилинди
АОКА залида «2020—2021 ўқув йилига тайёргарлик ва ижодий имтиҳонларнинг ташкил этилиши» мавзусида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Ўзбекистонда ҳудудлар кесимида спорт тури бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган кунлар маълум қилинди.
Хабарда таъкидланишича, ижодий имтиҳонлар қуйидаги баллар кесимида баҳоланади:
- умумий тактик тайёргарлик — 96 балл;
- умумий жисмоний тайёргарлик — 93 балл.
Шунингдек, битта абитуриент учун нормативларни топшириши учун ўртача 1 соат 20 дақиқа вақт ажратилади.
Маълумот учун, бутун республика бўйлаб спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) касбий (ижодий) имтиҳон топширадиган абитуриентлар сони 15 005 кишини ташкил этган. Шундан қишки спорт турлари (хоккей, тоғ чанғиси) бўйича 196 нафар абитуриент имтиҳон топширади.
Аввлроқ Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошланиши, бироқ карантин чекловлари юмшатилмаган тақдирда 2 сентябрдан ҳам кейинга қолдирилиши мумкинлиги, имтихонлар усти очиқ стадионларда ўтказилиши ва Ўзбекистон ОТМларида тест олинадиган йўналишларнинг ижодий имтиҳонлари бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, ДТМ раҳбари 2020/2021 ўқув йили кириш имтиҳонларида тест синови вақти қисқарганига изоҳ берган эди. Бундан ташқари, ДТМ тест синовида қатнашадиган назоратчиларни бодикамералар билан таъминлаш бўйича таклиф киритиши маълум қилинганди.