Андижонда 3 ойлик чақалоғини бир неча юз долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Андижон вилоятида 3 ойлик чақалоғини 700 долларга сотишга уринган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда «Халқ сўзи online»га асосланиб, «Дарё» хабар қилди.

Маълум бўлишича, фарзандини сотмоқчи бўлган аёл яшаётган хонадонга чақалоқни кўргани эр-хотин мижоз келган. Шу ерда боланинг онаси Ғ. ҳамда О. исмли эркак қиз чақалоқни 700 АҚШ долларга сотмоқчи эканини билдирган.

Таъкидланишича, аёл ва эркак 700 АҚШ долларини «мижоз»дан санаб олиб, чақалоқнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасини бериш вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган.

Қайд этилишича, суд ҳукми билан фуқаро О. 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Шунингдек, онага эса ёш чақалоқ фарзанди борлиги, турмуш ўртоғи йўқлиги, улар онасининг меҳрига муҳтож эканлиги ҳисобга олиниб, Жиноят кодексининг 72-моддаси (шартли ҳукм қилиш) татбиқ қилинган ҳолда шартли жазо тайинланган.

Янгиликлар