Нукусда Миллий гвардия ходими ўзини каналга ташлаган қизни қутқариб қолди
Фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 26 апрель куни соат 08:30 ларда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан Нукус шаҳри бўйлаб ўтган Дўстлик каналига ўзини ташлаган номаълум аёл сувдан қутқариб олинган.
Қайд этилишича, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилган ушбу аёл, суриштирувлар мобайнида Нукус шаҳрида яшовчи 2000 йилда туғилган фуқаро Д.Н. эканлиги маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.
Аввалроқ, Катта Наманган каналидан мактаб ўқувчисининг жасади топилди деб хабар берган эдик.