Тошкент вилоятидаги «Дендропарк»да ноқонуний эгаллаб олинган бинолар бузилмоқда
Тошкент вилоятидаги «Дендропарк»да дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш билан боғлиқ жиноятлар содир этилгани ҳамда ҳолат юзасидан иккита модда билан жиноят иши қўзғатилганди.
Экология вазирлиги Матбуот хизматининг хабар қилишича, Тошкент туманида жойлашган Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузуридаги «Дархон» илмий-тажриба станцияси («Дендропарк»)да ноқонуний тарзда эгаллаб олинган бинолар тегишли суд қарори асосида бузилмоқда.