Тошкентда COVID-19’га чалинган икки бемор вафот этди
Тошкент шаҳрида 12 август куни коронавирусга чалинган икки нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, вафот этганларнинг биринчиси Чилонзор туманида яшаган 61 ёшли Ш.A. (аёл) ҳамда Яшнобод туманида яшаган 55 ёшли Б.A. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор бўлган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 208 нафарга етди. Умумий касалланиш ҳолатлари 32 215 тани ташкил этган, 24 090 нафар бемор коронавирусдан соғайган.
Aввалроқ Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирусга чалинган икки нафар бемор вафот этгани маълум қилинган эди.