Жиззахда фуқарони 17 минг доллар эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фориш туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Аниқланишича фуқаро А.Х. фуқаро У.У.нинг ишончига кириб, уни 17 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига Мексика давлати орқали юборишини айтган. Натижада 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.