Тез орада Instagram’даги хабарномаларда «кўрилди» белгисини яшириш мумкин бўлади
Ушбу функция ҳозирда баъзи фойдаланувчиларда ишламоқда.
Ижтимоий тармоқларда тез орада Instagram янги функцияни тақдим этиши мумкинлиги ҳақидаги маълумот тарқалди. Гап фойдаланувчиларга шахсий ва гуруҳли чатларда хабар ўқилгани ҳақидаги қайдномани ўчириб қўйиш имконини берувчи янги функция ҳақида кетмоқда.
Бу ўқилган хабар остидаги «Кўрилди» индикатори энди акс этмаслигини англатади.
Ўқилганлик ҳақидаги хабарноманинг ўчирилиши фойдаланувчига хабарни исталган вақтда ўқиш имконини беради ва дарҳол жавоб бериш мажбуриятидан халос этади.
Манбаларда функция бета-тест режимида эканлиги ва ҳали ҳаммада уланмагани айтилмоқда.