Шавкат Мирзиёев зилзила қурбонлари юзасидан Филиппинга ҳамдардлик йўллади
Зилзила оқибатида камида 37 нафар инсон қурбон бўлди, ўнлаб бинолар ва иншоотлар зарар кўрди

Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев Филиппин Республикаси Минданао оролининг жанубий соҳилларида юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Президент Фердинанд Маркосга таъзия йўллади.
Давлат раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез орада шифо топишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, душанба куни эрталаб Минданао оролининг жанубида 7,8 магнитудали зилзила қайд этилган эди.
Натижада ўнлаб бинолар, жумладан, мактаблар, шифохоналар ва турар жой бинолари зарар кўрган.
Зилзила оқибатида камида 37 киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда. Жами 456 киши жароҳатланган, яна 4 нафар фуқаро бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.





