Ўзбекистонда касб тоифасига кўра соғлом овқатланиш нормативлари эълон қилинди

Ўзбекистонда касб тоифасига кўра соғлом овқатланиш нормативлари эълон қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Соғлом ҳаёт» канали хабар берди.

Фото: «Conde Nast Traveler»

Таклиф қилинаётган рационал овқатланиш нормативлари инсон меҳнатининг оғирлиги ва касб гуруҳлари асосида, республика иқлими ва овқатланишдаги миллий хусусиятларини инобатга олган ҳолда тузилган.

1-гуруҳ — асосан ақлий меҳнат билан шуғулланувчилар енгил жисмоний фаоллик, талабалар, ижтимоий фанларга оид мутахассисликлар, ЭҲМ операторлари, ўқитувчилар ва б. жисмоний фаоллик коэффициенти (ЖФК) — 1,4). Бир кеча-кундузлик қувват сарфи 1800–2450 килокалория.

2-гуруҳ — енгил меҳнат билан шуғулланувчилар — транспорт ҳайдовчилари, конвейер ишчилари, тикувчилар, савдо ходимлари ва б. ЖФК — 1,6: бир кеча-кундузлик қувват сарфи 2100–2800 килокалория.

3-гуруҳ — ўрта оғирликлардаги меҳнат, чилангарлар, созловчилар, станок ишчилари, бурғуловчилар, экскаватор ҳайдовчилари, тракторчилар ва б. ЖФК — 1,9. Бир кеча-кундузлик қувват сарфи 2500–3300 килокалория.

4-гуруҳ — оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланувчи ишчилар, қурилиш ишчилари, бурғулаш ёрдамчилари, кон қазувчи ишчилар ва б.  ЖФК — 2,2. Бир кеча-кундузлик қувват сарфи 2850–3850 килокалория.

5-гуруҳ — ўта оғир жисмоний меҳнат, жуда юқори жисмоний фаоллик билан ишловчилар ЖФК — 2,4 — қишлоқ хўжалиги ишчилари, йиғим-теримга жалб қилинган пахтакорлар, кончилар ва б. Бир кеча-кундузлик қувват сарфи 3750–4200 килокалория.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йил июль ойидан туз, шакар ва ёғ миқдори юқори бўлган маҳсулотларга товар белгилари қўйилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда ноябрь ойида энг қиммат ва энг арзон ош қаерда тайёрлангани маълум қилинган.

Янгиликлар