Хоразмда болаларни калтаклаган ўқитувчига психиатрик экспертиза тайинланди

Кеча (29-февраль) Хоразм вилоятида ўқитувчи бошланғич синф ўқувчиларини ургани тасвирланган видеоролик тарқалгани ҳақида хабар бергандик.

Болалар омбудсмани идорасида вазият  23-февраль куни Ҳонқа туманидаги 36-сонли умумтаълим мактабининг биринчи синфида технология дарси вақтида содир бўлганини айтишди.

Ўқитувчи саккиз ёшли Г.О. ва унинг синфдошлари Ю.А. ва Д.В.ни «назорат ишини тегишли равишда бажаришмагани учун» калтаклаган.

Содир бўлган ҳодиса юзасидан тергов олди суриштирув ишлари олиб берилмоқда. Ўқувчиларга суд-тиббиёт, ўқитувчига суд-психиатрик экспертизаси тайинланди.

Янгиликлар