Зангиота тумани 24-сон Тарбия колониясидан фоторепортаж

Фото: Tez News/ Dilruh Isomiddinova

31 март куни ЎзРес ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ахборот хизмати томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган 24-сон Тарбия колониясига пресс-тур ташкил этилди. Бу ҳақда Tez News мухбири хабар беради.

Фото: Tez News/ Dilruh Isomiddinova

Хабар берилишича, ҳозирги кунда Тарбия колониясида республика бўйича жами 49 нафар вояга етмаган маҳкум тарбияланмоқда. Шундан энг кичиги 14 ёш ва энг катта тарбияланувчи 20 ёшда.

Фото: Tez News/ Dilruh Isomiddinova

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 318-сонли қарори билан 2019-2020 ўқув йили Тарбия колонияси қошида Зангиота тумани Халқ таълими бошқармасига қарашли 35-сон мактаб филиали очилиб, унда 14 нафар олий тоифали ўқитувчи ва педагоглар таълим бермоқда.

Фото: Tez News/ Dilruh Isomiddinova

Таъкидланишича, тарбияланувчилар яшаш шароити, ётоқхонаси 2019 йил республикада ягона «кубрик» усулида таъмирланди.

Фото: Tez News/ Dilruh Isomiddinova

«Тарбия колониясида амфитеатр барпо этишдан мақсад, болаларда нутқ маданиятини ривожлантириш ва ўз фикрини мустақил равишда баён қилиши, бу ҳам бир тарбия усули ҳамда ижодий тадбирлар ўтказиш учун эски спорт майдони ўрнида амфитеатр яратилди» — дейди колония бошлиғи подполковник Шоира Адилова.

Фото: Tez News/ Dilruh Isomiddinova

Фото: Tez News/ Dilruh Isomiddinova

Фото: Tez News/ Dilruh Isomiddinova

Фото: Tez News/ Dilruh Isomiddinova

Янгиликлар