Тошкентда учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

Ижтимоий тармоқда Тошкентда бир нечта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИВ ЖХД ЙҲХХ маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 31 март куни соат 22:45 ларда Чилонзор тумани Сеул кўчасида 22 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt, 30 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган Nexia-3, 42 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида 30 ёшли ва 22 ёшли ҳайдовчи тан жароҳати олганлиги сабабли шифохонага олиб кетилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар