Марғилонда «Жигули»ни олиб қочиб, вояга етмаган фуқароларни уриб юборган шахс ушланди

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 31 июль куни фуқаро С.О. «ВAЗ 2101» автомашинасини олиб қочиб, қатнов қисмини кесиб ўтаётган икки нафар вояга етмаган фуқарони уриб юборган.
Buy Xanax Cod

Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, фуқаро С.О. Бурҳониддин Марғилоний кўчасида эшиклари қулфланмай, калити билан қаровсиз қолдирилган С.Р.га тегишли «ВAЗ 2101» русумли  автомашинани олиб қочган. С.О. машинани Янгийўл кичик тор кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган Р.A. ва  Т.A.ларни уриб юборган. Оқибатда вояга етмаган Р.A. ва Т.A.лар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
https://cglegal.com/dfvc6xa

Фуқаро Р.A. шифохонада вафот этган.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Маълумот ўрнида, Жиноят кодексида юқоридаги жиноятни содир этган шахсга нисбатан 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ жазо қўлланилиши кўзда тутилган.

Aввалроқ Марғилонда «Матиз» ва «Кобалт» сотиб олиб, пулини бермай, ўз номига расмийлаштириб олган шахс ушлангани ва Қўқонда «Кобалт», «Ласетти» ва мотоцикл иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар