Бухородаги чегара ҳудудларда антитеррор-тозалаш тадбирлари ўтказилди (видео)

Бухоро вилояти Олот туманининг қўшни Туркманистон билан чегара ҳудудларида 31 август, якшанба куни ҳамкорликдаги антитеррор-тозалаш тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, тадбирлар давомида чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, афв этилган диний эктремистик оқим аъзолари, терроризм ва диний эктремизм билан боғлиқ жиноятларни содир этганлиги учун қидирувда бўлганларнинг оила аъзолари, шунингдек, узоқ муддат чет элда бўлиб қайтган шахсларниг оила аъзолари, тажовузкор, руҳий касаллар ва 8021 нафар чегараолди ҳудудларда яшовчи Ўзбекистон фуқароси билан паспорт режими тадбирлари ўтказилиб, яшаш жойлари бўйича ўрганиб чиқилган.

Шунингдек, ҳудудий ички ишлар органларида ташкил этилган фильтрация гуруҳлари томонидан бир кунда 102 нафар Ўзбекистон фуқароси, фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда чет эл фуқароси билан тушунтириш ва фильтр сўров тадбирлари ўтказилган.

«Мазкур тадбирлар доирасида чегараолди ва бориш қийин бўлган сўқмоқ йўллар ва бошқа ташландиқ объектлар, шунингдек, болалар оромгоҳлари ва дала ҳовлилари ўрганиб чиқилган. Қўшни давлатлар билан бевосита чегарадош ҳудудларда жойлашган аҳоли масканларида яшовчи фуқаролар билан чегара қоидаларига амал қилиш ҳамда чегара ҳудудлардаги шубҳали шахслар ва ҳолатлар юзаисдан жойлардаги ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар бериш бўйича профилактик учрашувлар ўтказилди», — дейилдаи хабарда.

Хабарда айтилишича, ушбу антитеррор-тозалаш тадбирлари Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси Давлат хавфсизлик хизмат, Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиясининг ҳудудий тузилмалари томонидан ўтказилган.

Аввалроқ Андижонда ўтказилаётган тозалаш-антитеррор профилактик тадбирига 2693 нафар ходим жалб этилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар