Фарғонада яна 2 киши коронавирус инфекциясини юқтириб олди

Фарғона вилоятида 1 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2 кишига ошиб, 325 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар жами тузалганлар сони 319 кишига етган. Ҳозирда 5 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 1 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 127 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 39 538 нафар фуқаро соғайган. Ҳозирда 2266 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада COVID-19 инфекциясини юқтириб олганлар сони 323 кишига етгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар