Наманган туманида 72 та электр таянч устуни ўрнатиш учун 500 млн сўм ажратилди

Наманган туманининг «Кичик Қурама» маҳалласида 72 та электр таянч устуни ўрнатиш учун 500 миллион сўм ажратилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Наманган туманидаги «Кичик Қурама» маҳалла аҳолиси билан мулоқат қилган. Маҳаллада 4,5 минг нафар аҳоли яшаши ва улар, асосан, ичимлик суви таъминотида қийинчиликларда дуч келаётгани аниқланган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, маҳалланинг янги кўчаларига 72 та электр таянч устуни кераклиги маълум бўлди. Наманган вилоят ҳокими ичимлик суви тармоғи тортиш ва электр таянч устунларини ўрнатиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

Маълумот учун, маҳаллага 72 та электр таянч устуни ўрнатиш учун 500 миллион сўм ажратилган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган туманидаги «Намуна» маҳалласига 4 километрлик ичимлик суви тармоғи тортилган эди. Шунингдек, «Элатан» маҳалласида ичимлик суви муаммосини ҳал этиш учун 300 миллион сўм ажратилгани хабар қилинганди.

Янгиликлар