Наманган туманидаги «Намуна» маҳалласига 4 километрлик ичимлик суви тармоғи тортилади
Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган туманидаги «Намуна» маҳалласида бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қайд этлишича, мазкур маҳаллада 4300 аҳоли истиқомат қилади. Мулоқот давомида бу ерда фуқаролар, асосан, ичимлик суви таъминотида қийинчиликларга дуч келаётгани ойдинлашган. Шунингдек, трансформаторлар ҳам янгилашга мухтож эканлиги маълум бўлган.
Вилоят ҳокими шу жойнинг ўзида 4 километр масофага ичимлик суви тармоғи тортиш, трансформаторларни янгилаш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берган. Маҳаллага бунинг учун 500 миллион сўм маблағ ажратилиши белгиланган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Учқўрғонда иккита маҳаллага темир-бетон таянчлар олиб келингани ва яна бир маҳаллада мобил алоқа сифатини яхшилаш учун маблағ ажратилиши ҳамда Наманганнинг 5 та туманидаги электростанцияларда таъмирлаш ишлари олиб борилгани ҳақида хабар берилганди.