Учқўрғоннинг «Ёғду» маҳалласига сув қувурлари тортилиб, асфальт ётқизилади

Наманган вилоятига янги тайинланган ҳоким Шавкатжон Абдураззоқов Учқўрғон туманидаги Ёғду» маҳалласи билан танишди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарда мазкур маҳаллада 3,3 минг аҳоли истиқомат қилиши айтилган. Ҳоким борганда у ерда аҳоли асосан электр устунларининг яроқсизлиги, йўллар ҳолати ва ичимлик суви қувурлари тортилмаганлигидан азият чекиши маълум бўлган. Ташриф натижасида вилоят раҳбари кўрсатмаси билан барча эски электр устунлари янгиланадиган, йўлларга асфальт босиладиган ва 1,2 километр масофага сув тармоғи тортиб келинадиган бўлган.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

«Тумандаги 4 та сектордан ҳар бирига 500 миллион сўмдан жами 2 миллиард сўм маблағ ажратилади. Бу маблағлар шароити ночор маҳаллаларда инфраструктурани янгилаш учун ишлатилади. Албатта, бу ишларда маҳаллий мутасаддилар ва аҳоли ҳам четда турмаслиги зарур. Яъни, сарфланган 500 миллион сўм 1 миллиард сўм бўлиб қайтиши керак», — деди вилоят раҳбари.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Наманганда 60-халқаро «Гуллар байрами» фестивали 2021 йилда ўтказилиши, Шавкат Абдураззоқов Наманган шаҳрининг Марғилон кўчасидаги уйлар бузилмаслигини маълум қилгани, Наманган шаҳрида 40 миллион долларга 300 ўринли диагностика ва бир қанча объектлар қурилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар