Наманганнинг 5 та туманидаги электростанцияларда таъмирлаш ишлари олиб борилди

Наманган вилоятида йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини таъмирлаш режасига биноан истеъмолчиларга куз-қиш мавсумида электр энергиясини режим бўйича етказиб берилиши таъминланди. Бу ҳақда вилоят ҳудудий электртармоқлари корхонаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилоят ҳудудий электртармоқлари корхонаси матбуот хизмати

Фото: Наманган вилоят ҳудудий электртармоқлари корхонаси матбуот хизмати

Таъкидланишича, 29 сентябрь куни Янгиқўрғон туманидаги «Баҳор», Косонсой туманидаги «Aлмос», Чуст туманидаги «Шўрсув», Тўрақўрғон туманидаги «Навбаҳор», Поп туманидаги «Наманган» нимстанцияларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ҳамда аҳолига сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Хабарга кўра, «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятининг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини таъмирлаш режасига биноан истеъмолчиларга куз-қиш мавсумида электр энергиясини режим бўйича етказиб берилиши таъминланди. Электр қурилмалари ҳамда тармоқларда содир бўлиши мумкин бўлган авария холатларини олдини олиш мақсадида вилоят ҳудудида жойлашган нимстанцияларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Наманган вилоят ҳудудий электртармоқлари корхонаси

Aввалроқ Олтинкўлдаги маҳаллада ёғоч таянчлар ўрнига темир-бетон электр устунлари ўрнатилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар