Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Кўргазмада ижодкорлар санъат орқали табиат ҳам, худди мунис оналардек, меҳр, ғамхўрлик ва эҳтиромга лойиқлигини акс эттиришган

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркманистон пойтахтида ташкил этилган «ОНА. Она табиат» кўргазмасидан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.

Саида Мирзиёеванинг сўзларига кўра, ижодкорлар санъат орқали муҳим бир ғояни акс эттиришган: табиат ҳам худди мунис оналардек меҳрга, ғамхўрлик ва эҳтиромга лойиқ.

Бу туйғуни, бундай муносабатни фарзандлар онгига ҳам сингдириш жуда муҳим, — деди Мирзиёева.

Администрация раҳбари, Гурбангули Бердимуҳамедов номидаги хайрия жамғармаси ҳамда Ҳайдар Алиев жамғармасини ушбу ажойиб кўргазманинг очилиши билан табриклади ва эзгу, ибратли ташаббус учун миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистон