Саида Мирзиёева Ашхобод шаҳрида Огулжаҳон Атабаева ҳамда Лайло Алиева билан учрашди

Томонлар умумий ғоялар, ҳамкорликда янгидан-янги лойиҳаларни муҳокама қилишди

Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ашхобод шаҳрида Ғамхўрликка муҳтож болаларга ёрдам кўрсатиш хайрия жамғармаси вице-президенти Огулжаҳон Атабаева ҳамда Ҳайдар Алиев жамғармаси вице-президенти Лайло Алиева билан учрашди.

Мулоқотларимиз яхши анъанага айланиб қолди. Ҳар сафар фикр алмашганимизда умумий ғояларимиз бойиб, ҳамкорликда янгидан-янги лойиҳалар юзага келмоқда, — деди Мирзиёева.

Администрацияси раҳбарининг сўзларига кўра, Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжонни кўп асрлик дўстлик, ўзаро ишонч ва муштарак қадриятлар боғлаб туради.

Учрашувларимиз бундан кейин ҳам фақат яхшиликка хизмат қилишини, одамларга нафи тегадиган эзгу амалларга айланиб, мамлакатларимизни бир-бирига янада яқинлаштиришини истардим, — деди Мирзиёева.

Ўзбекистон