Каромиддин Гадоев Ўзбекистоннинг Брунейдаги элчиси бўлди

Дипломатик миссия раҳбари Бруней султани Ҳассанал Болкиаҳга ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг Брунейдаги қароргоҳи Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган элчиси Каромиддин Гадоев ушбу давлат Султони Ҳассанал Болкиаҳга ишонч ёрлиғини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» агентлиги.

Тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Бруней ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ташриф давомида Бруней ташқи ишлар вазири Шаҳзода Абдул Матийн ҳамда иккинчи ташқи ишлар вазири Эриван Юсоф билан учрашувлар бўлиб ўтди. Учрашувлар якунида томонлар савдо-иқтисодий, маданий, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди.

Маълумот учун, Каромиддин Гадоев 2023 йил ноябрдан буён Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси ҳисобланади. Бунга қадар у ТИВнинг БМТ ва бошқа халқаро сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган. 1995 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида, жумладан, марказий аппаратда, Ўзбекистоннинг НАТОдаги миссияси ва Брюсселдаги элчихонасида турли лавозимларда фаолият юритган.

Ўзбекистон