«Асосий вазифа — эришилган келишувларни аниқ амалий натижаларга айлантиришдир», Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Америка-Ўзбекистон бизнес кенгаши йиғилиши якунлари ҳамда инвестициялар, қўшма лойиҳалар ва янги иш ўринларини яратиш истиқболлари ҳақида маълумот берди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио иштирокида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг йиғилишини ўтказилди. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

Учрашувда, юздан ортиқ компания вакиллари билан биргаликда сармоя киритиш, бизнесни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилинди.

Мазкур Кенгашнинг ташкил этилиши мамлакатлар ўртасидаги шериклик истиқболларига кенг йўл очиши таъкидланди.

Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлагани, Ўзбекистонга қаратаётган эътибори ва ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлиги учун Марко Рубио, унинг рафиқаси Жанетт хоним ҳамда Сержио Горга ҳам алоҳида раҳмат айтаман. Энди олдимиздаги асосий вазифа — эришилган ушбу келишувларни аниқ амалий натижаларга, яъни инвестициялар, замонавий корхоналар ва янги иш ўринларига айлантиришдир. АҚШ билан ҳамкорликни ривожлантиришдан кўзлаган мақсадимиз ҳам шу, — деди Мирзиёева.

Ўзбекистон