Ўзбекистонда лотин алифбоси ўзгартирилди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш тўғрисидаги қонунни имзолади

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг сўзларига кўра, алифбони ўзгартириш масаласи кўп йиллар давомида муҳокама қилинган.

Администрацияси раҳбари 2023 йил 11 декабрда жадидлар меросига бағишланган конференциядаги нутқида алифбони тузатиш ташаббусини илгари сурган ҳолда, мазкур баҳсларга нуқта қўйиш вақти келганини айтган эди.

Ниҳоят, узоқ йиллик тарихий хато тузатилди. Бугун Президентимиз лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга оид қонунни имзоладилар, — деди Мирзиёева.

Унинг сўзларига кўра, «ўзгаришлар осон кечмайди, кимлардадир эътироз ёки хавотир уйғотиши ҳам табиий. Лекин, ёзувдаги ноқулайликларга барҳам бериш ва тилнинг рақамли макондаги ўрнини мустаҳкамлаш учун бошқа йўл йўқ».

Энди ҳамма ҳужжатлар янгидан қилинадими? Йўқ, асло! Биз харажатларни энг минимал даражага тушириш йўлини танладик: амалдаги барча ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозлар ўз кучида қолади, дарслик, пешлавҳа ва кўрсаткичлар эса яроқлилик муддати тугагач, босқичма-босқич алмаштирилади, — деди Мирзиёева.

Администрацияси раҳбари, ушбу қонуннинг 21 октябрь куни қабул қилинишида чуқур рамзий маъно борлиги таъкидлади. Тузатилган алифбо маърифатпарвар аждодлар орзуси, ёшлар саводхонлиги ва тил мавқеини юксалтиришга хизмат қилиши билдирилди.

Ўзбекистон