Косонсойдаги айрим маҳаллалар 29 cентябрь куни электр энергиясидан узилди

Наманган вилояти Косонсой туманидаги «Қорасув», «Жар», «Бомраҳа» маҳаллаларида 29 cентябрь куни соат 08:00 дан соат 17:00 га қадар электр тармоғида узилиш бўлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, маҳаллалар «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятининг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини таъмирлаш режасига асосан ҳамда истеъмолчиларга куз-қиш мавсумида электр энергиясининг режим бўйича етказиб берилишини таъминлаш ва электр қурилмалари ва тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида электрдан узилади.

«Косонсой туманидаги 35/10 киловаттли ‘Бухоро’ нимстанциясидан чиқувчи Т1-1СМ 10-киловаттини жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар Косонсой туманининг ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясининг етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, истеъмолчилардан келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Aввалроқ Косонсойда 22 сентябрь куни электр таъминотида узилишлар кузатилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Уйчи туманида иккита газ тарқатиш қурилмаси капитал таъмирлангани хабар қилинган.

Янгиликлар