Уйчида иккита газ тарқатиш қурилмаси капитал таъмирланди

Наманган вилояти Уйчи туманида 2 та газ тарқатиш қурилмаси капитал таъмирдан чиқарилди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиали матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: «Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Таъкидланишича, Уйчи туманидаги 10 минг 800 дан ортиқ табиий газ истеъмолчиларига «Уйчитумангаз» газ таъминоти бўлимининг 409 та газ тарқатиш қурилмаси ва 471,13 км газ қувурлари орқали табиий газ етказиб берилмоқда.

Фото: «Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Шунингдек, 2020 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида иккита газ тарқатиш қурилмаси мукаммал таъмирдан чиқарилган. 3,5 км бўёқланиши керак бўлган газ қувурлари амалда 7,9 км бўёқланиб, белгиланган режа 225 фоизга бажарилган.

Бунга қўшимча 12 км ерости газ қувурлари махсус асбоб ёрдамида текширилган. «Беруний», «Умид», «Юксалиш» маҳалла фуқаролар йиғинлари оралиғидаги 12 км газ қувурлари эса ҳаво босими остида синалган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг табиий газ танқис ҳудудларига 385 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилиши, куз-қиш мавсумида Наманган вилояти истеъмолчиларига табиий газ етказиш ҳажми салкам 25 фоизга оширилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар