Фарғонада куз-қиш мавсумида электр энергияси ва газ етказиш ҳажми оширилади
Фарғона вилоятида 2020—2021 йилги куз-қиш мавсумида электр энергияси ва газ етказиш ҳажми оширилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Энергетика вазирлиги махсус штаби 2020—2021 йилларда куз-қиш мавсумида электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш ишларини ўрганиш мақсадида Фарғона вилоятида бўлган.
Ўрганишлар давомида 2020—2021 йиллар куз-қиш мавсумида етказиб бериш ҳажми Фарғона вилояти истеъмолчиларига:
- табиий газ 16,4 фоизга;
- суюлтирилган газ 48,6 фоизга;
- электр энергияси 11,2 фоизга оширилиши белгиланган.
Мавзуга доир:
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан 2 минг километрдан ортиқ электр узатиш тармоқлари таъмирлангани ҳамда Aндижонда 2020 йил якунига қадар 350 дона трансформатор пункти қурилиши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Бешариқда 225 та хонадон учун электр тақсимлаш ускунаси ўрнатилгани маълум қилинди.