Тошкент аэропортида телефонларни божхонада расмийлаштириш қайта йўлга қўйилди
Божхона қўмитасида йўловчилардан олиб қўйилган мобил қурилмаларни қайтариш бўйича ишлар бошлангани маълум қилинди

Тошкент халқаро аэропортида мобил телефонларни божхонада расмийлаштириш қайта йўлга қўйилди. Бу ҳақда ўтказилган матбуот анжуманида Божхона қўмитаси вакили Ҳусан Тангриев маълум қилди, унинг сўзларидан Gazeta.uz иқтибос келтирмоқда.
Мутахассислар мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини чуқурлаштирилган текширувдан ўтказиш зарурати туғилганда божхоначиларга ёрдам беришади.
Бугунги кунда мобил қурилмаларни олиб кириш яна ҳеч қандай муаммосиз амалга оширилмоқда. Шу вақтгача олиб қўйилган бир неча юзлаб мобил қурилмаларни қайтариш бўйича ишлар бошланди, — деди Тангриев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Тошкент» халқаро аэропорти орқали хориждан олиб кирилаётган мобил қурилмаларнинг божхона расмийлаштируви уларнинг IMEI идентификаторларини аниқлаш ва қонуний олиб кирилганлигини тасдиқлаш билан боғлиқ айрим масалаларга ойдинлик киритилгунга қадар вақтинча тўхтатилгани хабар қилинган эди.





