Тошкент автобусларида чиптасиз юрганларнинг асосий қисми 30 ёшгача бўлган фуқароларни ташкил этди
Жинслар кесимида қоидабузарликларнинг 75,9% (105 272 та ҳолат) эркаклар, 24,1% (33 508 та ҳолат) эса аёллар ҳиссасига тўғри келади

Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–октябрь ойлари давомида йўл ҳақини тўламагани учун йўловчиларга нисбатан жами 138 780 та маъмурий баённома тузилган.
Расмийлаштирилган жарималарнинг 92,4 фоизи айнан 30 ёшгача бўлган фуқароларга тўғри келади.
Ёш тоифалари бўйича кўрсаткичлар:
• 18 ёшдан 30 ёшгача: 97 747 та ҳолат (70,4%);
• 16 ёшдан 17 ёшгача: 30 533 та ҳолат (22,0%).
Жинслар кесимидаги статистика:
• эркаклар: 105 272 та ҳолат (75,9%);
• аёллар: 33 508 та ҳолат (24,1%).





