Бешариқда 225 та хонадон учун электр тақсимлаш ускунаси ўрнатилди

Фарғона вилояти Бешариқ тумани «Деҳқонобод» маҳалласида жойлашган 225 та хонадоннинг электр таъминоти сифати яхшиланди, дея хабар бермоқда вилоят прокуратураси матбуот хизмати.

Фото: Фарғона вилояти прокуратураси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Бешариқ тумани «Деҳқонобод» маҳалла фуқаролар йиғинида янги электр тақсимлаш ускунаси ўрнатилган. Маълумот учун, ушбу маҳалла 2 сектор ҳудуди ҳисобланади.

Фото: Фарғона вилояти прокуратураси матбуот хизмати

Aввалроқ Фарғонада туркиялик инвесторлар томонидан кўп қаватли уйлар қурилиши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, йил якунигача Фарғона чўлларида 1400 та намунали уй қурилиши айтиб ўтилганди.

Янгиликлар