Ўзбекистон вакиллари Параосиё ўйинларида яна 15 та медални қўлга киритдилар

Уларнинг орасида бешта олтин, саккизта кумуш ва иккита бронза мукофоти бор

Ўзбекистон вакиллари Японияда ўтаётган 2026 йилги ёзги Параосиё ўйинларида яна 15 та медални қўлга киритдилар. Бу ҳақда Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Олтин медаллар:

• Лолахон Қодирова — S5 классида аёллар ўртасида 50 метрга эркин усулда парасузиш. Юртдошимиз 37,88 сония натижа билан рекорд ўрнатди;

• Ҳусниддин Норбеков — F35 классида эркаклар ўртасида ядро улоқтириш;

• Егор Болотов — S13 классида эркаклар ўртасида 100 метрга эркин усулда парасузиш;

• Маҳлиё Акрамова — F32 классида аёллар ўртасида булава улоқтириш. Юртдошимиз 24,08 метр натижа билан рекорд ўрнатди;

• Қудратилло Маъруфхўжаев — F37 классида эркаклар ўртасида ядро улоқтириш. Юртдошимиз 16,66 метр натижа билан рекорд ўрнатди.

Кумуш медаллар:

• Улжон Амриева — J1 классида аёллар ўртасида парадзюдо;

• Кемран Нуриллаев — J2 классида эркаклар ўртасида парадзюдо;

• Фаёзбeк Валижонов — K44 классида эркаклар ўртасида паратаэквондо;

• Умида Мамаражабова — 52 кг гача бўлган вазн тоифасида аёллар ўртасида паратаэквондо;

• Омадбек Ҳасанов — T47 классида эркаклар ўртасида узунликка сакраш;

• Мубинабону Халилова — S13 классида аёллар ўртасида 100 метрга эркин усулда парасузиш;

• Толиббой Йўлдошев — F37 классида эркаклар ўртасида ядро улоқтириш;

• Дмитрий Хорлин — S12 классида эркаклар ўртасида 100 метрга эркин усулда парасузиш.

Бронза медаллар:

• Қизлархон Исомиддинова — 47 кг гача бўлган вазн тоифасида аёллар ўртасида паратаэквондо;

• Муслима Одилова — S13 классида аёллар ўртасида 100 метрга эркин усулда парасузиш.

Ўзбекистон