Ўзбекистонда Марко Рубио ташрифи ва «C5+1» учрашуви муҳокама қилинди

Томонлар Майамида бўлиб ўтадиган G20 саммити кун тартибини ҳам муҳокама қилди

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Майкл Жеримайя билан учрашди. Бу ҳақда Комил Алламжонов ўзининг телеграм каналида хабар берди.

Учрашувда қатор муҳим тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи, Самарқандда бўлиб ўтадиган «C5+1» учрашуви ҳамда Майамида ўтказиладиган G20 саммити кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон