Саида Мирзиёева Гонконгнинг энг йирик холдингларидан бирининг раиси билан учрашув ўтказди
Администрацияси раҳбари Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар борлигини таъкидлади

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ХХРнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудудидаги энг йирик холдинглардан бири — Henderson Land Group бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида, томонлар қайта тикланувчи энергетика, Янги Тошкент инфратузилмасини ривожлантириш ва таълим соҳаларидаги истиқболли қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

Мамлакатимиз инвестициялар учун очиқ ва биз Гонконгнинг етакчи бизнес доиралари билан ҳамкорликдан манфаатдормиз. Шерикликдаги ташаббусларни, жумладан, янги ташкил этилаётган Тошкент халқаро молия маркази орқали ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрмиз, — деди Мирзиёева.
Администрацияси раҳбари Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар борлигини таъкидлади.





