Ўзбекистон аҳолиси сони 39,5 млн кишидан ошди
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан аҳоли сони 692 минг кишидан ортиққа кўпайди

2026 йил 1 октябр ҳолатига кўра, аҳолини рўйхатга олиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 39 535 225 кишини ташкил этди, деб хабар беради Статистика қўмитаси.
Аҳоли сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 692,2 минг кишига ёки 1,8%га кўпайган.
Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони:
• Самарқанд вилояти – 4 462 783 киши;
• Фарғона вилояти – 4 293 001 киши;
• Тошкент вилояти – 3 799 043 киши;
• Қашқадарё вилояти – 3 746 228 киши;
• Андижон вилояти – 3 574 464 киши;
• Тошкент шаҳри – 3 278 512 киши;
• Наманган вилояти – 3 190 767 киши;
• Сурхондарё вилояти – 3 030 030 киши;
• Қорақалпоғистон Республикаси – 2 166 044 киши;
• Хоразм вилояти – 2 162 068 киши;
• Бухоро вилояти – 2 125 129 киши;
• Жиззах вилояти – 1 545 176 киши;
• Навоий вилояти – 1 196 559 киши;
• Сирдарё вилояти – 965 421 киши.





