Ўзбекистонда Google Pay ишга туширилгани эълон қилинди
Google Pay смартфонлар ва контактсиз тўловларни қўллаб-қувватлайдиган бошқа қурилмалар ёрдамида харидларни амалга ошириш имконини беради

Ўзбекистонда Google Pay тўлов хизмати ишга туширилди. Бу ҳақда Самарқандда Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ вакиллари иштирокида «C5+1» форматидаги тадбирлар доирасида ташкил этилган «Рақамли технологиялар» панель сессиясида маълум қилинди.
Маълумот учун, сессия Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ давлат идоралари вакиллари, шунингдек, етакчи компаниялар иштирокидаги бизнес дастур доирасида ўтказилмоқда.
Тадбирда Google Cloud’нинг Давлат сиёсати ва давлат ташкилотлари билан алоқалар йўналиши бўйича раҳбари Марcин Красуски томонидан Google Pay хизматининг Ўзбекистонда ишга туширилгани эълон қилинди.
Google Pay смартфонлар ва контактсиз тўловларни қўллаб-қувватлайдиган бошқа қурилмалар ёрдамида харидларни амалга ошириш имконини беради.





