Саида Мирзиёева: «Ўзбекистоннинг энг асосий капитали — унинг ёш авлоди»

Бу борада мамлакатда «Демографик дивиденд – 2050» стратегияси ишлаб чиқилади

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева UNFPAнинг демографик барқарорлик масалаларига бағишланган тадбирида иштирок этди.

​Администрацияси раҳбарининг сўзларига кўра, «Ўзбекистоннинг энг асосий капитали — унинг ёш авлоди». Натижада, ушбу салоҳият келгусида демографик дивиденд манбаига айланиши учун, ҳар бир инсоннинг, айниқса, аёллар ва болаларнинг саломатлиги, таълими ҳамда хавфсизлигига инвестиция киритиш зарурлиги таъкидланди.

​Бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз манзилли ва узоқ муддатли бўлишини таъминлаш мақсадида демографик прогнозлаш тизимини йўлга қўйяпмиз ҳамда «Демографик дивиденд – 2050» стратегиясини ишлаб чиқишни режалаштиряпмиз, — деди Мирзиёева.

Ўзбекистон