Саида Мирзиёева ЖСТ раҳбари билан Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлишини муҳокама қилди
Томонлар Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни ва ушбу йўналишдаги галдаги вазифаларни муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШга ташрифи доирасида Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашди.
Мулоқот давомида Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга аъзо бўлиш жараёни қандай кетаётгани ҳамда олдинда турган якуний вазифалар муҳокама қилинди.

Бизни доимий қўллаб-қувватлаб, экспертлик кўмагини бераётган қадрли Оконжо-Ивеала хонимга миннатдорлик билдираман. Бу йўлнинг катта қисмини босиб ўтдик, бундан кейин шаҳдимизни сусайтирмасдан, бошланган ишни ниҳоясига етказишимиз жуда муҳим, — деди Мирзиёева.





