Давлат харидлари иштирокчилари ассоциацияси ва Ledokol Group ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар
Томонлар мутахассислар малакасини ошириш ва амалий тажриба алмашишга қаратилган таълим тадбирлари, тадқиқотлар ҳамда экспертлар муҳокамаларини ўтказишни режалаштирмоқда

Дильшод Музаффаров ва Анвар Мухитдинов
Давлат харидлари иштирокчилари ассоциацияси ва Ledokol Group реклама холдинги касбий компетенцияларни ривожлантириш ҳамда харид жараёнларининг шаффофлигини ошириш соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Бу ҳамкорлик Ledokol Group компаниясининг Ўзбекистон реклама бозорида шаффоф харидлар маданиятини ривожлантириш бўйича ташаббусининг давоми бўлди.
Илгари холдинг бозорда биринчи бўлиб маркетинг ва харидлар соҳаси вакилларини тендер жараёнларининг сифати ва самарадорлиги ҳақида очиқ мулоқот учун бир майдонга жамлаган «Маркетингдаги шаффоф харидлар: мукаммал тендер анатомияси» номли махсус тадбирни ўтказган эди.
Эндиликда ушбу ташаббус Давлат харидлари иштирокчилари ассоциацияси билан ҳамкорликда янада ривожлантирилади.

Давлат харидлари иштирокчилари ассоциацияси раиси Анвар Муҳитдинов:
Ledokol Group билан ҳамкорлик биз учун тажрибани бирлаштириш ҳамда маркетинг ва PR соҳасида харидларнинг шаффофлигини ошириш ва касбий стандартларини ривожлантириш бўйича биргаликда ишлаш имкониятидир. Биз энг яхши халқаро тажрибаларни ўрганиш ва жорий этиш, харид иштирокчилари доирасини кенгайтириш ҳамда янада очиқ ва самарали рақобат учун шароит яратишни режалаштирмоқдамиз. Давлат харидлари соҳасида суриштирув журналистикасини олиб боришда журналистлар учун таълим ташаббусларини ривожлантириш алоҳида йўналиш бўлади. Ишончим комилки, шериклигимиз соҳадаги янги муҳим лойиҳалар ва ижобий ўзгаришлар учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ассоциация учун Ledokol Group билан ҳамкорлик, шунингдек, харидлар соҳасидаги тажрибани Ўзбекистон реклама бозорининг етакчи иштирокчиларидан бирининг кўп йиллик амалий тажрибаси билан бирлаштириш имкониятидир.
Томонлар мутахассислар малакасини ошириш ва амалий тажриба алмашишга қаратилган таълим тадбирлари, тадқиқотлар ҳамда экспертлар муҳокамаларини ўтказишни режалаштирмоқда.
Ledokol Group директори ва асосчиси Дилшод Музаффаров:
Давлат харидлари иштирокчилари ассоциацияси билан ҳамкорлигимиз — бу биз танлаган йўналишнинг тўғрилигига яна бир исботдир. Биз ҳалоллик, шаффофлик ва бозор экспертларининг малакасини ошириш тарафдоримиз. Биз томонимиздан ўтказилган тадбир маркетинг ва харидлар ўртасидаги очиқ мулоқот қанчалик харидоргир эканини кўрсатди ва бугун биз ушбу йўналишни янада ривожлантиришга тайёрмиз.
Ушбу ҳамкорлик Ledokol Group компаниясининг соҳада касбий стандартлар ва шаффоф харидлар маданиятини ривожлантириш бўйича тизимли ишларининг навбатдаги босқичи бўлади.





